Линклар

Қирғизистон муваққат президенти ва бош вазири Қурманбек Бакиев Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари уни қўллаб-қувватлашини баён қилди.


“Сизга шуни етказишим керакки, бугун Россия Президенти Владимир Владимирович Путин, Қозоғистон Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев ва Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, уларнинг ҳаммаси бир овоздан мен раҳбарлик қилаётган муваққат ҳукуматни қўллаб қувватлашини билдирди. Мен учала президент билан гаплашдим, улар бир овоздан сизга ёрдам беришга тайёрмиз, дейишди.”
Бакиев бу сўзларни ваколати тугаётган парламентнинг юқори палатаси олдида қилган чиқишида айтди.
Ундан олдин Қирғизистоннинг янги парламенти Қурманбек Бакиевни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Бу қарор Бакивенинг муваққат президентлиги қонуний эканини шубҳа остига қўйиди, чунки Қирғизистон конститутциясига кўра, муваққат бош вазирнинг бир вақтнинг ўзида муваққат президент бўлиши кўзда тутилмаган.
Айни пайтда, мамлакатнинг янги ва эски парламенти иккаласининг қайси бири муваққат ҳукуматда бўлишга ҳақли экани хусусида келиша олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG