Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:14

Туркистон буюк куйчисидан жудо бўлди


Садриддин, Тўлқин 28 март куни нафақат ўзбек, балки бутун туркийгўй халқларнинг улуғ шоири, Туркистон бирлиги ғояси тарғиботчиси Рауф Парфи узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг Тошкентда вафот этди.

Р.Парфи 1943 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Шўралисой қишлоғида туғилган.

Р.Парфи тириклигида Янгийўлда яшаб ижод этган шоир Абдураҳмон Водилийни ўзини адабиётга, шеъриятга ошно этган илк устози сифатида эътироф этган эди.

Р.Парфи ўша пайтларда асарлари тақиқланган Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир каби шоирларнинг номларини ҳам айнан А.Водилийдан эшитган.

Р.Парфи ўтган асрнинг 60-йилларида адабиётга кириб келди. Унинг “Карвон йўли”, “Акс садо”, “Тасвир”, “Хотирот”, “Кўзлар”, “Қайтиш”, “Сабр дарахти” каби ўнлаб китоблари турғунлик йилларида нашр этилган эди.

Шоир жаҳон адабиётидан Байрон, Нозим Ҳикмат каби адибларнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Р.Парфининг мустақилликдан сўнг чоп этилиши режалаштирилган сайланмаси, кейинги йилларда ёзган тўртта китоби нашр юзини кўрмади.

Номи нафақат Ўзбекистонда, балки кўплаб бошқа давлатларда ҳам машҳур бўлган, ўлими олдидан оғир хасталикка чалинган Р.Парфи оиласи билан Тошкентдаги қаровсиз ётоқхоналардан бирида яшади.

Шоирнинг дафн маросими 29 март куни куёви Чоршаъм Рўзиевнинг “Лабзак”даги ҳовлисида ўтказилди.

Туркистон бирлигининг буюк куйчиси Тошкентдаги “Минор” қабристонида дафн этилди.

* * *

Бошқа сайтларда:
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2005/03/050329_raufparfi.shtml
http://news.ferghana.ru/detail.php?id=187068035415.75,2078,18220353
XS
SM
MD
LG