Линклар

Бугун Грозний шаҳар суди Россия Ички ишлар вазирлиги ходимини 11 йилга озодликдан маҳрум қилди.


ОМОН махсус гуруҳи ходими Сергей Лапин Чеченистонда фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилганлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгандикда айбланди. Прокурорларга кўра, Лапин 2001 йил январида чеченистонлик Зелимхон Муродовни ҳибсга олган ва қамоқхонада уни хушидан кетгунича калтаклаган. Эртасига Муродов қўйиб юборилган. Лекин ўшандан бери Зелимхон Муродов бедарак йўқолган. Судда Лапин ўзининг айбсиз эканини исботлашга уринди.
XS
SM
MD
LG