Линклар

Душанба куни Тошкентдаги суд “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзоликда айбланган Хусниддин Жўраевни 19 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.


Адвокат Самариддин Рустамовга кўра, Жўраев ватанга хиёнат қилганлик, терроризм, миллатлараро, ирқий ва диний низо келтириб чиқаришга уринганликда айбланган.
Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекистон исломий ҳаракати”ни Ўзбекистон ва Қирғизистонда портлашлар содир этганликда айблаган. Жўраев ўзининг мазкур ҳужумларга алоқадорлигини рад этган. У фақат тарғибот ишлари билан шуғулланганини тан олган. Ўтган йил Туркияда қўлга олинган Хусниддин Жўраев Қирғизистон фуқароси экани аниқланганидан кейин, у Қирғизистонга экстрадиция қилинган. Кейинроқ Қирғизистон ҳукумати Жўраевни Ўзбекистонга топширган.
XS
SM
MD
LG