Линклар

Ўзбекистон Туркманистонга янги элчи тайинланди.


Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Қодиров душанба куни Ашхободда Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзовга ишонч ёрлиғини топширди. Янги элчи Туркманистон-Ўзбекистон алоқаларини ривожлантириш кераклигини айтди:
“Икки давлат ўртасидаги барча масалаларни хал қилишимиз, Туркманистон билан муносабатларни янада ривожлантиришимиз керак. Чунки биз асрлар давомида бир-биримиз билан биродарлик ва яхши қўшничилик шароитида яшаб келганмиз. Биз буни ҳеч қачон йўқотмаслигимиз керак”, – деди Алишер Қодиров.
2002 йил охирида Ниёзовга қарши суиқасд уюштирилганидан кейин Туркманистон президенти ўша пайтдаги Ўзбекистон элчиси Абдурашид Қодировни суиқасдга алоқадорликда айблаган. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати элчининг суиқасдга алоқадорлиги ҳақидаги иддаоларни рад этган.
XS
SM
MD
LG