Линклар

logo-print

Бугун АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 13 миллион доллар ҳажмида ёрдам ажратганини эълон қилди.


Бу маблағ Ўзбекистонда Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми, яъни, ОИТС ва Орттирилган иммун тақчиллиги вируси, ОИТВга қарши кураш ишларига сарфланиши кўзда тутилган.
Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг билдиришича, беш йилга мўлжалланган мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад Ўзбекистонда ОИТС ва ОИТВ тарқалишига қарши курашнинг техник асосини яратишдан иборат.
БМТ маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистонда ОИТВ юққан 11 минг одам рўйхатга олинган.
XS
SM
MD
LG