Линклар

Индонезиянинг Ниас оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.


Расмийларнинг маълум қилишича, Ниасда 330 одам, унга яқин жойлашган Симеулу оролида эса тахминан 100 одам жасади топилган. Қутқариш ишлари олиб бораётганларга кўра, зилзила оқибатида катта зарар кўрилган. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Ниас ороли яқинида Рихтер ўлчови бўйича 8.7 балл куч билан зилзила содир бўлди. Шу боис Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия, Шри Ланка ва Таиландда цунамидан огоҳлантирувчи сигнал берилди. Лекин душанба кунги зилзиладан кейин цунами юз бермади.
Жанубий Осиё минтақасида 26 декабрда рўй берган цунами оқибатида тахминан 300 минг одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG