Линклар

logo-print

Ироқ парламентининг бугун очилган сессияси бир ярим соат давом этган бахс ва мунозаралардан кейин парламент раисини сайлаш масаласида келишувга эришмасдан тугади.


Навбатдаги йиғилиш якшанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Парламент сайловларида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шиа мусулмонлари ва курдлар парламент раиси лавозимини суннийлар вакили эгаллашини хоҳлайди. Бу лавозимга ўтиш даври президенти Ғози ал-Явар номзод қилиб кўрсатилган эди. Аммо у таклифни рад этди. Ал-Явар икки вице-президент лавозимидан бирига номзодини қўйишини билдирди.
XS
SM
MD
LG