Линклар

Ҳокимиятдан ағдарилган Асқар Ақаев Россиядаги “Эхо Москви” радиосига берган интервюсида ўзини Қирғизистон Президенти деб ҳисоблаши ва истеъфога чиқмаслигини билдирди.


“Мен ҳозирча Президент вазифасини топширганим йўқ ва истеъфога чиққаним йўқ. Шунинг учун мен ўзимни қонуний ва сайланган Президент, деб ҳисоблайман. Ҳозирда мен исътефога чиқиш учун бирон сабаб кўрмаяпман”, – деди Ақаев.
Маълумотларга кўра, Ақаев ҳозирда Москва яқинида яшаяпти. Қирғизистон янги парламенти душанба куни Қурманбек Бакиевни бош вазир лавозимига тайинлади. Айни пайтда, Бакиев президент вазифасини вақтинча бажаряпти.
Бугун Қирғизистон парламенти раиси Ўмурбек Текебаев Ақаев истеъфосини қабул қилиш учун у билан учрашиш учун тайёрлигини айтди.
XS
SM
MD
LG