Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:33

Тошкентда иситиш мавсуми одатдагидан қисқа бўлди


Дилнаво Бу йил Тошкентдаги кўп қаватли иссиқлик билан таъминлаш одатдагидек бир ой муқаддам тўхтатиб қўйилди. Оқибатда уйлар зах тортиб, бундан аҳоли жиддий норози бўлмоқда.

Аҳолининг айтишича, одатда иситиш мавсуми апрель ойининг ўрталаригача чўзиларди. Бу йил эса март ойидаёқ мавсум якунланди. Кечқурунлари ҳаво ҳарорати анча паст бўлаётгани сабабли ёш болалар ва қариялар анча қийналиб қолди.

Тошкентдаги уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бирининг раҳбари Мавлуда Ризаеванинг сўзларига қараганда, ҳақиқатан ҳам бу йил иситиш мавсуми бир ой аввал якунланган.

“Биз шаҳар ҳокимлиги буйруғига асосан 16 мартдан иссиқлик беришни тўхтатдик. Аҳолидан бу борада жуда кўп шикоятлар бўляпти. Лекин биз уларга қониқарли жавоб бера олмаяпмиз. Бизга қўшимча буйруқ керак”, - деди М.Ризаева.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги вакили иситиш мавсумини қисқартириш тўғрисидаги буйруқ шаҳар иссиқлик узатиш бош бошқармаси таклифи асосида чиқарилганини билдирди.

Иссиқлик узатиш бош бошқармаси ходимининг таъкидлашича, иситиш мавсуми барвақт тугашига техник сабаблар бор. Жумладан, совуқ сув босими пасайиб кетган. Қолаверса, ҳозир барча қувурлар эскириб қолган. Уларни алмаштириш учун эса пул йўқ.

Об-ҳавони кузатиш бош бошқармасидан олинган хабарларга қараганда, апрель ойида ёғингарчилик кўп бўлиши кутиляпти. Ҳарорат кескин ўзгариши, яъни совуши ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG