Линклар

Бугун Осло шаҳридаги 45 аъзодан иборат “Минг йиллик экосистемани бахолаш” қўмитаси ўз ҳисоботини чиқарди.


95 мамлакатнинг 1 минг 360 мутахассиси ўтказган тадқиқотларга асосланган мазкур ҳисоботда билдирилишича, сўнгги 50 йил давомида одам фаолияти дунё экосистемасини ифлослантирган. Айни пайтда, табиий бойликларнинг учдан икки қисми ишлатиб бўлинган. Ҳисоботда қайд этилишича, одам фаолияти табиат ва атроф-муҳитга шунчалар салбий таъсир этганки, аҳоли орасида тўсатдан юқумли касалликлар тарқалиши, ўрмонлар йўқ бўлиши ва денгизларда ўлик зоналар пайдо бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG