Линклар

Туркманистон расмийлари ҳукумат давлат чегараси назоратини кучайтирганидан кейин гиёҳванд моддалар қўлга туширилиши кўпайганини билдирди.


Ҳукумат вакили Қурбон Тўроевга асосланиб “Ассосиэйтед пресс” ахборот агентлигининг билдиришича, ўтган йил Туркманистонда 266 килограмм героин ва 665 килограмм қорадори қўлга туширилган. Маълумотларга қараганда, Ашхобод расмийлари 2004 йилда чегара назорати ишларига кўпроқ маблағ ажратгани боис шундай кўрсаткичга эришилган.
XS
SM
MD
LG