Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш рафиқаси Лора Буш Афғонистонга сафар қиляпти.


Бугун Буш хоним афғон аёлларига таълим бериш кўламини кенгайтириш кераклигини айтди. Лора Буш муаллимлар тайёрловчи 15 мутахассис билан учрашганида:
“АҚШ ҳукумати афғонистонлик аёллар нафақат пойтахт Кобул, балки мамлакатнинг ҳамма вилоятида жамиятнинг барча соҳасида фаол иштирок этишини хоҳлайди”, – деди Буш хоним.
Бугун эрталаб Багром ҳаво базасида АҚШ ҳарбийларини бориб кўрган АҚШ президенти рафиқаси кейинроқ Кобулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашди.
XS
SM
MD
LG