Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифатининг таниқли раҳбарларидан бири Феликс Қулов мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазифасидан истеъфога чиқди.


Қулов бу қарорни ўз зиммасига юклатилган вазифани бажаргани билан изоҳлади:
“Биз бир ярим кун ичида тартиб ўрнатдик. Бу вазифани бажаришда битта ҳам ўқ узилгани йўқ. Биз ҳеч кимни ўлдирмадик. Қонунни ҳам бузганимиз йўқ”, – деди Феликс Қулов.
Қирғизистон янги бош вазири ва ўтиш даври президенти Қурманбек Бакиев мамлакатда ҳокимият алмашинуви хорижий давлатлар ёрдамисиз, Украина ва Грузиядаги инқилоблардан фарқли равишда амалга ошганлигини билдирди.
Айни пайтда, ҳокимиятдан ағдарилган президент Асқар Ақаев ҳозир ҳам Қирғизистоннинг қонуний раҳбари эканини, аммо агар маълум кафолатлар берилса, истеъфога чиқиши мумкинлигини билдирди. Бугун Феликс Қулов Ақаев мамлакатга қайтиши мумкинлигини айтди. Бироқ Қурманбек Бакиев Ақаев мамлакатга қайтиши учун вақт ҳали эрта эканини айтди. Бакиевга кўра, Ақаевнинг қайтиши янги норозиликларга сабаб бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG