Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:18

Ядро қуролига эга бўмаслик Ўзбекистонга фойдали


Феруза Ўзбекистон Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш тўғрисидаги битим жорий йилда имзоланишига умид билдирмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимов яқинда ўтказилган тадбирлардан бирида маълум қилган эди.

“Умид қиламизки, ядро қуролига эга беш қудратли давлат ва Япония кўмагида Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд, деб эълон қилиш ҳақидаги битим жорий йилда имзоланади. Бу эса минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ядро қуролларини тарқатиш олдини олиш ва бутун дунёда ядро хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлади”, - деган эди Р.Қосимов.

Сиёсатчилар бу баёнотни минтақани ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш йўлидаги кўп йиллик музокаралар якуний босқичга кирганидан дарак сифатида баҳоламоқда.

Хўш, бундай битимнинг имзоланиши Ўзбекистон манфаатларига қанчалик хизмат қилади?

Сиёсатшунос Комрон Алиевнинг таъкидлашича, бу битим, аввало, Ўзбекистондаги уран конларидан фойдаланиш, радиактив чиқиндиларни зарарлантиришда ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти илмий ходими Саидамин Боқиев фикрича, бу битим Қирғизистондаги Мойлисой уран чиқиндилари қабристони зарарининг Ўзбекистонга таъсирини камайтиришда ҳам катта ёрдам бериши мумкин.

Физик олим Шодмон Сафаровнинг билдиришича, Ўзбекистон ядро қуролига эга бўлиш ёки ўз ҳудудига оммавий қирғин қуролларини жойлаштиришга ҳеч қачон интилмаган. Ядро қуролидан холи бўлиш тўғрисидаги битимнинг имзоланиши эса мамлакатнинг халқаро нуфузига ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, битим бошқа давлатларнинг Ўзбекистонга нисбатан ядро қуроли қўллаш эҳтимолини йўққа чиқаради.
XS
SM
MD
LG