Линклар

logo-print

Афғонистонга оид яна бир хабарга кўра, ички ишлар вазирлиги мамлакат шимолида 10 тонна қорадори қўлга олинганини маълум қилган.


Вазирлик тарқатган баёнотда айтилишича, Британия томонидан ўқитилган наркотикларга қарши кураш бўйича махсус кучлар Бадахшон вилоятида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчи еттита лабораторияни вайрон қилган ҳамда қурол-аслаҳаларни қўлга киритган.
Бундан ташқари ўтган сешанба куни ўтказилган операция натижасида 60 килограмм героин, 26 килограмм морфин ҳамда 1300 килограмм наркотикларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий модда қўлга олинган.
Ўтган йили президент Хамид Карзай Афғонистонда наркортиклар савдосига жиҳод эълон қилган эди.
Маълумотларга кўра, дунёда сотиладиган қорадорининг 90 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилади.
XS
SM
MD
LG