Линклар

Афғонистон суди бугун Американинг уч фуқаросига белгиланган қамоқ муддатини қисқартирди.


Бу АҚШ фуқаролари ўз ташаббуслари билан Афғонистонда террорчиларни ушлаб, уларни қийнаганликда айбланган.
Гуруҳ етакчиси Жонат Идеманинг қамоқ муддати 10 йилдан 5 йилга қисқартирилди.
Бернт Беннетга белгиланган муддат 10 йилдан 3 йилга, Эдвард Карабаллонинг қамоқ муддати эса 8 йилдан 2 йилга қисқартирилди.
Уч америкалик ўтган йили қўлга олинган ва Кобулда хусусий қамоқхона ташкил этганлик ҳамда афғонистонликларни қийноққа солганликда айбланган эди.
Гуруҳ етакчиси Идема аксилтеррор операциясини Афғонистон расмийлари ва АҚШ мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказганини даъво қилган.
Лекин АҚШ ва Афғонистон ҳукуматлари буни рад этган.
XS
SM
MD
LG