Линклар

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов яна бир вазирни ишдан озод этди.


Бу сафар миллий хавфсизлик вазири Оразмурод Бекмуродов ўз лавозимидан бўшатилди.
Туркманистон президенти Бекмуродовни кеча ишдаги камчиликлари туфайли ишдан озод этгани хабар қилинмоқда. Унга бошқа лавозим таклиф этилмаган.
Маълум бўлишича, миллий хавфсизлик вазири лавозимига Бибитак Вакилова тайинланган.
Туркманистон сиёсий ҳаётида ҳукумат аъзоларини ишдан олиш ёки ўринларини ўзгартириб туриш – тез-тез учраб турадиган ҳодиса.
Бунда одатда ўз ишини бажара олмаслик ёки коррупция айблари сабаб қилиб кўрсатилади.
Шу ойнинг бошида Ниёзов ташқи ишлар вазири Рашид Мамедовни бош вазир ўринбосари лавозимдан олиб, ўз вазифасига жиддийроқ ёндашишни ўрганиши лозимлигини айтгани эди.
Ниёзов шунингдек, ҳукумат аъзолари лавозимларини мунтазам ўзгартириб туриш тизмини жорий этиш истагида эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG