Линклар

logo-print

Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Владимр Лукин Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини қоралади.


Лукин бугун эълон қилинган йиллик ҳисоботда Москванинг чечен жанггарилари билан музокаралар олиб боришни рад этиши, федерал кучларининг инсон ҳуқуқларини поймол этиши жазосиз қолишини англатмаслигини таъкидлаган.
Россиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Владимир Лукин инсон ҳуқуқлари бўйича вакил этиб тайинланишидан олдин “Яблоко” партиясида раис ўринбосари бўлган.
Унинг ҳисоботи халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Чеченистондаги вазиятга Европадаги энг жиддий инсон ҳуқуқлари ва гуманитар бўхрон, деб баҳо беришидан бир кун кейин эълон қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Хелсинки федерацияси ва бошқа ташкилотлар БМТнинг инсон ҳуқуқлари комиссиясини Россиянинг Кавказ минтақаси, жумладан, Чеченистонда одамларнинг гаровга олиниши, қийноқлар ва ноқонуний ҳибсга олишлар авж олганини эътироф этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG