Линклар

Хабарларга кўра, Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Пхеняннинг ядровий дастури бўйича музокаралар энди, яъни Шимолий Корея ўз ядровий қуролига эга бўлганидан кейин, қуролсизлантириш масаласига қаратилиши лозимлигини айтган.


Шимолий Корея 10 феврал куни ядровий қуролни қўлга киритганини баён қилган эди.
Хабар қилинишича, Пхенян ташқи вазирлиги матбуот котиби Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Россия ва Хитой музокараларда тенг ҳуқуқ асосида қатнашиши лозимлигини айтган.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Корея яримороли ва минтақадан, унинг таъбири билан айтганда, АҚШ ядровий хавфи олиб ташланиши лозимлигини баён қилган.
Айни пайтда, бугун Америка Қўшма Штатлари Пхенянни олти давлат иштирокидаги музокараларга қайтишга чақириб, баёнот берди.
XS
SM
MD
LG