Линклар

logo-print

Айни пайтда, Германиянинг Весбаден шаҳрида бўлиб ўтган судда АҚШ аскари яраланган Ироқ фуқаросини ўлдирганликда айбдор, деб топилди.


Хабар қилинишича, капитан Рогелио Майнулет жиддий жароҳатланган Ироқ фуқаросини азоблардан ҳолис этиш учун отиб ўлдирганини тан олган.
Воқеада қурбон бўлган Ироқ фуқароси машинасида кетаётган пайтда Америка аскарлари томонидан ўққа тутилган. Маълум бўлишича, АҚШ ҳарбийлари машинада жанггарилар бўлган, деб гумон қилган. Капитаннинг яраланган ироқликни отиб ўлдиргани АҚШ ҳарбийларига тегишли назорат самолётидан тасвирга туширлган.
Весбадендаги АҚШ ҳарбий базасида бўлаётган суднинг Майнулет устидан ҳукм чиқариши кутилмоқда. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG