Линклар

Ироққа оид хабарларда айтилишича, бугун содир этилган портлашлар оқибатида етти киши ҳалок бўлган.


Ироқ миллий гвардияси капитани Ҳусайн Муҳаммадани Сулаймон Бейк текширув пунктида содир этилган портлашда уч аскар ва икки тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужумда яна 14 киши жароҳатланган.
Самарра шаҳрида ҳудкуш шахс содир этган яна бир портлаш оқибатида икки аскар қурбон бўлган.
АҚШ харбийларининг маълум қилишича, бугунги жанглар давомида икки америкалик аскар қурбон бўлган.
Айни пайтда, араб тилидаги “Ал Жазира” телеканали гаровга олинган, деб тахмин қилинаётган Руминия журналистлари туширилган тасвирларни кўрсатди.
XS
SM
MD
LG