Линклар

Айни пайтда, Украина ҳамда Грузия президентлари қирғиз халқини зиддяитларга бормаслик ва муваққат ҳукуматга мамлакатда демократия ўрнатишга ёрдам беришга чақирди.


Бишкекка борган Украина ташқи ишлар вазири Борис Тарасюк Президент Виктор Юшченконинг мурожаатини етказди.
“Бундан бир ярим йил аавал Тбилиси кўчаларида халқ “Грузия бир мамлакат”, деб айтган эдилар. Ундан бир йил кейин Киев кўчаларида “Шарқ ва ғарб бирга”, деган сўзларни эшитиш мумкин эди. Келинг, Бишкек кўчаларида ҳам “Шимол ва жануб бирга”, деган сўзларни эшитишга умид қилайлик.”
Тарасюк ва Грузия ташқи ишлар вазири Саломе Зурабешвили Қирғизистонга мувваққат ҳукумат билан учрашгани борган.
Айни пайтда, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистондаги сиёсий тўнтаришни қоралади.
Назарбоев Грузия Президенти Михаил Саакашвили билан Астанада бўлиб ўтган учрашув давомида Қирғизистонда рўй берган воқеалар инқилоб бўлмаганини таъкидлади.
“Тилимиз, маданиятимиз ва динимиз бир бўлган ва ҳар доим ёнма-ён яшаб келган биродар қирғиз халқи учун қайғурмоқдамиз. Қирғизистондаги бўхронни ҳал этишга ёрдам бериш учун барча чораларни кўрмоқдамиз”, - деди жумладан Назарбоев.
XS
SM
MD
LG