Линклар

logo-print

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Димитрий Рупел вазифасидан четлатилган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев истеъфо бериши лозимлигини айтди.


Рупел бу сўзларни Бишкекда Қирғизистоннинг янги ҳукумати билан учрашув давомида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги сиёсий жараённинг Ақаев президентлиги билан боғлиқ бўлган биринчи босқичи якунланган. Рупел бу босқичнинг иложи борича тезроқ расман якун топиши мақсадга мувоффиқ бўлишини баён қилди.
Қирғизистон муваққат президенти Қурманбек Бакиев Рупел билан музокара ўтказди ва янги ҳукумат демократик ислоҳотларни давом эттиришини маълум қилди.
“Қирғиз Республикасида тузилаётган ҳукумат ҳозиргача амалга оширилган демократик ўзгаришларни давом эттириш ниятида.”
Собиқ Президент Ақаев ҳозирда Россияда. У бундан бир ҳафта олдин мухолифат тарафдорлари унинг ҳукуматини ағдарган пайтда Қирғизистонни тарк этган эди.
Қирғизистонга оид сўнгги хабарлар билан дастуримиз давомида таништирамиз.
XS
SM
MD
LG