Линклар

Тошкентда навбатдаги суд

  • Садриддин Ашур

31 март куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва бошқа жиноятлар содир этишда айбланаётган Баҳриддин Тожибоев устидан суд жараёни бошланди.

Б.Тожибоев 1970 йилда туғилган бўлиб, уч фарзанднинг отасидир.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, судланувчига Жиноят кодексининг 159 (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 168 (фирибгарлик) 216 (жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш) ва 244-2-моддалари (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айб қўйилган.

“Айблов хулосасида Б.Тожибоев 1998 йилдан буён қидирилаётган Обид қори ва Руҳиддин Фахриддинов билан ҳамкорликда бўлгани, “Ҳизб ут-таҳрир” ва ваҳҳобийлик оқимларига алоқадорлиги ҳам айтилади”, - деди С.Икромов.

С.Икромовнинг таъкидлашича, бу йил Ўзбекистонда диний эътиқоди учун қамоққа олиш ҳолатлари кўпайган. Тошкент шаҳри жиноят ишлари судида ҳар куни шундай суд жараёнлари бўлиб ўтяпти.

“Биздаги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида 23-26 ёшлардаги қирққа яқин фуқаро ҳибсга олинган. Яқин орада уларнинг иши судга оширилиши кутиляпти”, - деди С.Икромов.
XS
SM
MD
LG