Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Қозоғистонда сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиляпти


Турғунбек Қирғизистондаги воқеаларни минтақадаги қўшни мамлакатлар диққат билан кузатиб боряпти. Хусусан Қозоғистон хукумати Қирғизистондаги воқеалардан ўзича хулоса чиқарган кўринади. Мамлакат президенти учун бўладиган навбатдаги сайловлар арафасида, сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифини хукумат мулозимлари депутатлар хукмига хавола қилаяпти.

Қозоғистон парламенти, сайлов натижалари расман эьлон қилингунича, мамлакатда хар қандай йиғинлар, митинглар ва намойишлар ўтказишга рухсат берилмаслиги борасидаги, сайлов қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойихасини мухокама қилди. Хукумат томонидан депутатлар хукмига хавола этилган бу таклифни Қозоғистон Республикаси Адлия Вазири Ўнғалсин Жумабеков шундай изохлади:

”Сайлов олди кампанияси муддати тугаганидан бошлаб, сайлов натижалари расман эьлон қилингунча митингларни,намойишларни ва бошқа кўринишдаги чиқишларни чеклаш зарур, бу талаб сайловларга ўз номзодларини тавсия қилаётганган партияларга тааллуқлидир”, - деди Қозоғистон Адлия Вазири Ўнғалсин Жумабеков.

Адлия Вазирининг бу гапларига айни чоғда депутатлар томонидан эьтирозлар бўлди. Депутат Зауреш Батталова намойишларни сайлов қонунлари оркали ман қилишга эхтиёж йўқлигини айтди:

”Қонунда зарурий холатлар кўрсатилган, шунинг учун бевосита қонундаги холатларни ўзини ўнглашга эьтибор берилса дуруст булар эди”, - деди депутат Зауреш Батталова.

Депутатлардан яна бири Эрасил Абулқосимов эса сайлов тўғрисидаги қонунга тавсия этилган ўзгартишларга хожат йўқлигини, хукуматнинг бу таклифи Қирғизистондаги воқеалар билан боғлиқлигини айтиб, мабодо сайлов тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилган тақдирда хам агар халқ томонидан норозиликлар содир бўлса уни тўхтатишнинг бари бир иложи бўлмаслигини таькидлади:

”Мана Қирғизистонда ўзларингиз кўрдингиз, агар норозиликлар бўлса халқ сизларнинг қонунингизга қарамай барибир кучага чикади, шунда Сизлар нима қиласиз?” - бу депутат Эрасил Абулқосимов сўзлари эди.

Гарчи депутатлар орасида турли тортишувлар бўлсада, Қозоғистон Адлия вазири Ўнғалсин Жумабеков ўз сўзларида махкам туриб олди. Шундай қилиб қонун лойихасининг иккинчи ўқилиши шу йил 8 апрелга қолди.
XS
SM
MD
LG