Линклар

Қирғизистон мухолифатининг етакчиларидан бири Феликс Қуловнинг билдиришича¸ агар мамлакат Олий суди уни қамоққа олиш тўғрисида чиқарган ҳукмни бекор қилса¸ президентлик сайловида қатнашади.


Қулов ўтган ҳафта мухолифатнинг оммавий намойиши натижасида президент Асқар Ақаев ҳокимияти ағдарилганидан кейин ҳибсдан озод этилди.
У 2000 йилда товламачилик ва вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланиб¸ қамоққа олинган эди. Аммо Қулов бундай айбларни рад этиб¸ қамоққа олиниши ортида сиëсий сабаблар бор¸ деб келмоқда.
Қирғизистонда президентлик сайлови 26 июнда ўтказилиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG