Линклар

logo-print

Қирғизистон муваққат ҳукумати вазифасидан четлатилган президент Асқар Ақаевнинг расман истеъфо беришига эришишга ҳаракат қилмоқда.


Қирғизистон парламенти раиси Ўмурбек Текебаевнинг бугун айтишича¸ агар Ақаев республикага қайтиб келиб¸ истеъфо берса¸ унинг тергов қилинмаслиги кафолатланади.
24 мартда намойишчилар Бишкекда ҳукумат биноларини эгаллаганидан кейин мамлакатни тарк этган Ақаев ҳозир Россияда.
Қирғизистон муваққат президент Қурманбек Бақиевнинг билдиришича¸ парламент делегацияси Москвада Ақаев билан учрашиб уни истеъфога чиқишга кўндирмоқчи.
Аммо Ақаев ўзини Қирғизистоннинг қонуний раҳбари¸ деб ҳисоблашини билдирмоқда. Айни пайтда у ўзига кафолат бериладиган бўлса¸ истеъфо бериши ҳам мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG