Линклар

Қарши шаҳридаги сув муаммоси яқин орада ҳал бўлмайдигандек


Фирдавс Қашқадарё вилояти аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш идораси мутасаддилари эътирофича, вилоятда эҳтиёждан ортиқ сув захиралари мавжуд, аммо уни етказиб беришда муаммолар бор.

Вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармаси бош муҳандиси Аҳмад Умировнинг таъкидлашича, Қашқадарё аҳолисининг 82 фоизи тоза ичимлик сув билан таъминланган. Аммо сувни аҳолига етказиб беришда муаммолар талайгина. Хусусан, сув қувурлари эскириб кетган. Исрофгарчилик кўп. Аҳолининг сув таъминоти учун ҳақ тўлаш ҳам кўнгилдагидек эмас.

Вилоятнинг чўл ҳудудларида яшовчилар Таллимаржон сув омборидан келадиган “оби ҳаёт”ни истеъмол қилади. Аммо, маълумотларга кўра, сўнгги 3-4 ойдан буён бу ҳудудларни сув билан таъминлашда жиддий муаммолар вужудга келган. Аҳолининг зовур ва ариқлардан сув очиш ҳоллари одатий ҳолга айланган.

А.Умиров сув учун тўланадиган ҳақни ундиришни тезлаштириш мақсадида шундай йўл тутилганини таъкидлади.

Қарши шаҳри аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашда ҳам талай муаммолар бор. Шаҳар аҳолисига сув муайян соатлардагина берилади.

“Бизга эрталаб ва кечқурун 1,5 соатдан сув берилади. Яқинда эса уч кун давомида сув бўлмади”, - дейди қаршиликлардан бири.

Мутассаддиларнинг билдиришича, бу муаммо аҳоли хонадонларида сув ўлчаш асбоблари ўрнатилиши билан ечим топади.

А.Умировнинг таъкидлашича, сув ҳисоблагичлар ўрнатиш аҳолининг ўзига фойдали. Бундай асбоблар ўрнатганлар меъёр бўйича тўланадиган маблағнинг 50 фоизигача тежаб қоляпти.

Маълумотларга кўра, Қарши шаҳри аҳолиси учун етказиб бераётган сувнинг бактериологик ифлосланиши меъёрдагидан етти баробар ортиқ эканини кўрсатмоқда. Яъни сув зарарсизлантирилмасдан етказиб берилмоқда.

Мутасаддилар бу ҳолат аҳолининг тўлов қобилияти пастлигига бориб тақалишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG