Линклар

logo-print

Афғонистонда исëнчилар ҳужумлари давом этмоқда.


Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг билдиришича¸ жума куни Қандаҳорда юз берган портлаш оқибатида икки бола ҳалок бўлди.
Спин Бўлак тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фазлуддин Оғанинг бугун маълум қилишича¸ Афғонистон шимолидаги АҚШ ҳарбий кучларига транспорт воситаларини олиб кетаëтган юк машиналарига ҳужум қилинган¸ тўрт ҳайдовчидан уч нафарини отиб ўлдирилган¸ биттаси қочиб қутилган. Ҳужумни Толибон аъзолари амалга оширган¸ деб тахмин қилинмоқда.
Мозори Шариф шаҳрида бир трактор портлаб¸ натижасида икки киши ҳалок бўлди¸ тўрт одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG