Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти раисининг маълум қилишича¸ якшанба куни депутатлар делегацияси Москвада Асқар Ақаев билан учрашиб¸ унинг истеъфо бериши хусусида музокара олиб боради.


Ахборот манбаларининг парламент раиси Ўмурбек Текебаевга асосланиб билдиришича¸ Ақаев Қирғизистонга бормай туриб истеъфо беришга оғзаки розилик билдирган.
Вазифасидан четлатилган Президент Асқар Ақаев Озодлик радиосига берган суҳбатида Бишкекка қайтиб бориб Қирғизистон парламенти олдида президентлик вазифасидан истеъфо беришни исташини айтган эди.
“Мен музокарага тайëрман. Мен мамлакат ҳозирги конституциявий бўҳрондан чиқиши ва янги президентлик сайлови Конституцияга мувофиқ равишда ўтказилишига ëрдам беришни истайман”¸ - деди Ақаев.
У шунингдек¸ ўзи ва оила аъзолари хавфсизлиги кафолатланиши ҳам истамоқда.
XS
SM
MD
LG