Линклар

2 апрел куни кечқурун Рим католик черкови олий раҳбари Иоан Павел Иккинчи узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин Ватикандаги ўз уйида оламдан кўз юмди.

  • Ҳасанжон

Ватикан расмийлари эълон қилган баёнотда билдирилишича, 84 ёшли Рим Папаси юраги ва буйраги ишламай қолгани сабабли оламдан ўтган. Ундан бир неча соат олдин Ватикан расмийлари Папанинг аҳволи ниҳоятда оғирлигини, шунга қарамай у атрофидагиларга ишора билан жавоб қилганини билдирган эди.
1978 йилда Рим папаси лавозимини эгаллаган Иоан Павел Иккинчи Рим католиклари черкови раҳбари лавозимида дунёнинг 120дан ортиқ давлатига саёҳат қилди. У 450 йилдан ортиқ давр мобайнида Рим католик черковига раҳбарлик қилган италян бўлмаган биринчи руҳоний эди.
Католиклар олий рухонийси Иоан Павел Иккинчи вафот этганига дунё раҳбарлари ўз муносабатини билдиряпти.
Италия ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Рим католик черковига 26 йил раҳбарлик қилган Иоан Павел Иккинчи душанбадан кейин Ватиканда дафн этилади.
XS
SM
MD
LG