Линклар

Хабарларга кўра, бугун Бағддодаги Абу-Ғрайб қамоқхонаси олдида содир этилган портлашда беш киши жароҳатланган.


Портлаш жанггарилар айни қамоқхонага хужум қилишидан икки кун ўтиб содир этилди.
Ироқ ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, жароҳатланганлар орасида уч полициячи бор. Маълум бўлишча, портлаш ҳудкуш шахс томонидан содир этилган
Айни пайтда, АҚШ харбийларининг маълум қилишича, шанба куни Бағдоддаги америка кучлари назоратидаги Абу-Ғрайб қамоқхонасига қилинган ҳужумда 50ка яқин жанггари ўлдирилган.
Бугун эълон қилинган баёнотда айтилишича, жангда АҚШнинг 44 аскари ва 13 ироқлик махбус жароҳатланган.
Баёнотда шанба куни 60 жанггари амалга оширган операция америка кучлари томонидан тўхтатилгани айтилади. Жангда АҚШ харбий вертолётлари ва артиллерия ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG