Линклар

Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, бугун мамлакат шимолидаги ар-Расс шаҳарчасида жанггарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишмалар давом этган.


Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, кеча бошланган отшима натижасида етти нафар жанггари ўлдирилган.
Хабарларга кўра, жанггарилар қаровсиз уй ичида беркиниб олган ва уларни ўраб олган полицияга қўл гранаталарини отган. Ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, полиция жанггариларнинг таслим бўлишини кутмоқда. Уй ичида нечта жанггари борлиги ноаниқ қолмоқда.
Маҳаллий расмийларнинг маълумотига кўра, кечаги жанг 12 соат давом этган, унда 15 полициячи жароҳатланган.
Охирги икки йил давомида Саудия Арабистонида кўплаб портлаш ва отишмалар ҳамда одамларни гаровга олиш ҳоллари қайд этилган. Қироллик буларда Ал-Қайдага алоқадор жанггариларни айблаган.
XS
SM
MD
LG