Линклар

Хабарларга кўра, Ливан қўшинлари Бекаа водийсидаги Сурия кучлари назоратида бўлган текширув пунктларидан бирини ўз назоратларига олган.


Байрут-Дамашқ йўл трассасидаги бу текширув пунктининг ливанликларга топширилиши Сурия қўшинларини Ливандан олиб чиқиш жараёнининг бошланиши, деб айтилмоқда.
БМТнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Терье-Роед Ларсен Сурия 30 апрелгача ўз қўшинлари ва махсус хизмат ходимларини Ливандан олиб чиқишни якунлашга рози бўлганини маълум қилди.
Роед-Ларсен Байрутда Ливаннинг Сурияга содиқ раҳбарияти, жумладан Президент Эмил Лаҳуд билан учрашди.
Музокаралар давомида Сурия қўшинларини олиб чиқиш ҳамда БМТнинг Сурия қўшинлари Ливандан тўлиқ олиб чиқиқилишини назорат қилиши масалалари муҳокама этилди.
Сурия БМТнинг қўшинларни олиб чиқишни мониторинг қилишига эътироз билдиргани йўқ, бироқ Ливан бунга розими, йўқми, ҳозирча ноаниқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG