Линклар

Ватиканда Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг жасадини Папа Қасридан Авлиё Петр саройига олиб ўтиш маросими бўлиб ўтди.


Маросимга кардинал Эдуардо Мартинез Сомало раҳбарлик қилди. кардинал Эдуардо Мартинез Сомало янги папа Сайлангунига қадар Рим Католик черковига раҳбарлик қилади.
Айни пайтда, Ватикан расмийларининг хабар қилишича, кардиналлар кенгаши Рим Папаси Иоан Павел Иккинчининг дафн маросимини жума куни ўтказишга қарор қилган.
Кардиналларнинг шу ойнинг ичида янги Папани сайлаш жараёнини бошлаши кутилмоқда.
Кеча марҳум папа хотирасига бағишланган ибодатда қатнашиш учун Римдаги Авлиё Пётр майдонига 100 мингдан ортиқ одам йиғилди.
Иоанн Павел Иккинчи ўтган шанба куни 84 ёшида вафот этди.
Жаҳон ҳамжамияти Иоанн Павел Иккинчининг вафотига муносабат билдирмоқда.
Тожикистон Ислом партияси етакчиларидан бири Ҳикматуллоҳ Сайфоуллоҳзода Озодлик радиосига марҳум Папанинг жаҳон ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳақида буларни айтди:
“У ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига таъсир ўтказар эди. Ғарб ва шарқ маданиятлари ўртасида мулоқот ўрнатиш борасида кўп хизмат қилган. Унинг ютуқларига шоҳид бўлган одамлар унинг ўрнига келадиган шахснинг ҳам папанинг ишини давом эттиришига умид қилса керак”, - деди Тожикистон Ислом партияси вакили.
Собиқ Совет Иттифоқи Президенти Михаил Горбачев папа Совуқ Уршнинг бархам топишига хисса қўшганини қайд этди.
“Папа ажойиб одам эди. У черковнинг атоқли хизматчиси эди. У Ватикан давлатининг раҳбари сифатида Совуқ Уршнинг тугашига ва жаҳон халқларининг яқинлашишига катта ҳисса қўшган”, - деди Горбачев.
XS
SM
MD
LG