Линклар

Бугун Қирғизистоннинг ўз вазифасидан четлатилган Президенти Асқар Ақаев истеъфога кетиши ҳақидаги битимга имзо чекди.


Ақаев битимга Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонасида қўл қўйди.
Қирғизистон парламент комиссиясининг аъзоси Тесир Сариев Озодлик радиосига парламент янги президентлик сайлови муддатини белгилашини маълум қилди.
“Истеъфо бериш ҳақидаги ариза парламент раиси Омурбек Текебаевга топширилди. Шу билан ҳаммаси тугади. Энди Жуқўрғу Кенгеш комиссияси Бишкекка қайтиб боргач, Ақаев истеъфосини қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва Қирғиз Республикаси президентини сайлаш муддатини белгилайди.”
Ақаев 24 март куни намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирганларида Бишкекни тарк этган эди.
Истеъфо ҳақидаги битимни имзолгандан сўнг Ақаев бундай баёнот берди.
“Битимнинг биринчи пунктида Қирғиз Республикаси президенти ўз хоҳишига кўра, муддатидан илгари ўз ваколатларини бўйнидан соқит қилиши айтилади.”
Қирғизистон парламент аъзоси Содир Жафаров истеъфо эртага кучга киришини баён қилди.
XS
SM
MD
LG