Линклар

Халқаро Амнистия ташкилоти дунё мамлакатларида олий жазони ижро этиш ҳолатлари кескин ошганини билдирди.


Ташкилот бугун эълон қилган ҳисоботга кўра, 2004 йилда дунё бўйича 3 минг 797 одам қатл этилган. Бу 25 йил мобайнида халқаро Амнистия қайд этган иккинчи юқори кўрсаткичдир. Рекорд даражадаги кўрсаткич 1996 йилда қайд этилган. Ўша йили дунё бўйича олий жазога ҳукм этилган 4 минг 272 одам қатл этилган.
Халқаро Амнистия ташкилотининг охирги ҳисоботига кўра, ўтган йили Хитойда 3 минг 400 одам қатл этилган. Иккинчи ўринда Эрон турибди. Бу мамлакатда ўтган йили ўлимга ҳукм этилган 160га яқин одам қатл этилган.
XS
SM
MD
LG