Линклар

Бугун Покистон пойтахти Исломободда Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари ва юқори равозимли давлат амалдорлари иштирокида учрашув бошланди.


Йиғилишдан кўзланган мақсад иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишдан иборат. Мазкур йиғилиш 26 давлат аъзо бўлган “Осиё ҳамкорлик диалоги” ташкилотининг вазирлар даражасидаги учрашуви арафасида ўтказилмоқда.
“Осиё ҳамкорлик диалоги” ташкилоти 2002 йилда тузилган бўлиб унга Япония, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги бошқа давлатлари киради.
XS
SM
MD
LG