Линклар

Афғонистоннинг Наркотикларга қаши кураш полициячилари сони кўпаймоқда.


Ушбу махсус полиция кучлари бошлиғи генерал Саид Камол Саодат фикрича, келгусида Афғонистонда наркотикларга қарши муросасиз кураш олиб борилади.
23 афғонистонлик, жумладан тўрт аёл наркотиклар савдосига қарши кураш бўйича АҚШ ҳарбийлари уюштирган олти ҳафталик махсус курсни битирди. Бу билан наркотикларга қарши кураш бўлими ходимлари сони 100га етди. Афғонистонда наркотиклар ишлаб чиқарувчи лабораторияларни аниқлаб, уларни йўқ қилиш ва наркотиклар контрабандачиларини қўлга олиш бўйича мутахассислар тайёрлашда АҚШ, Британия ва Франция Афғонистон ҳукуматига яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG