Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин бугун Сочида Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана билан учрашди.


Путин Россия ва Европа иттифоқи алоқалари тобора ривожланаётгани юзасидан мамнуният билдирди. Ўз навбатида Хавиер Солана яқинлашаётган Россия-Европа иттифоқи саммитида ижобий натижаларга эришилишига умид билдирди:
“Ўзаро алоқалар тобора яхшиланиб боряпти. Бир неча ҳафтадан кейин, яъни, 10 май куни ўтказиладиган Россия-Европа иттифоқи саммитида ижобий натижаларга эришилишига ишончим комил”, – деди Европа иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашув олиб бориш мақсадида Хавиер Солана бугун кечки пайт Москвага боради.
XS
SM
MD
LG