Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Роберт Зоеллик унинг мамлакати Европа Иттифоқига Хитойга қарши жорий этилган қурол эмбаргосини ўз кучида қолдиришни тавсия қилганини билдирди.


Бугун Брюсселда шундай баёнот берган Роберт Зоеллик агар Европа Иттифоқи қурол эмбаргосини бекор қилса, бу АҚШ ва Европа Иттифоқи муносабатлари учун, унинг таъбири билан айтганда, “яхши бўлмаслигини” билдирди. Давлат котиби ўринбосари агар келажакда Хитой билан ҳарбий можаро рўй берса, Европада ишланган қуроллар америкалик “аёл ва эркакларни” ўлдириши мумкинлигини билдирди.
Маълумки, Франция ва Германия етакчилигидаги баъзи давлатлар Хитой билан савдо алоқаларини рағбатлантириш учун мамлакатга қарши қўлланувчи қурол эмбаргосини бекор қилишга даъват этмоқда.
Вашингтон расмийлари фикрича, агар Хитой Европада ишланган замонавий қуролларга эга бўлса, Пекин расмийлари Тайванга тахдид солиши мумкин.
XS
SM
MD
LG