Линклар

Қирғизистон жанубидаги Ўш вилояти милициясининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Уран Алиев сешанбага ўтар кечаси отиб ўлдирилди.


Маълумотларга кўра, Алиев ўз уйи олдида хизмат машинасидан тушаётган пайтда икки нафар қуролланган шахс унга ўқ узган. Алиевга тўққизта ўқ теккан. Унинг хайдовчиси яраланган. Ҳозир у Ўш шаҳар касалхонасида оғир аҳвол ётибди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ушбу қотиллик юзасидан махсус тергов-текширув олиб боряпти.
XS
SM
MD
LG