Линклар

Бугун Россия Мудофаа вазири Сергей Ивановнинг Тожикистонга икки кунлик сафари бошланди.


Иванов Тожикистон президенти Имомали Рахмонов ва Мудофаа вазири Шерали Хайруллоев билан учрашди. Россия ва Тожикистон Мудофаа вазирлари “Окно” деб аталган фазони кузатиш марказини Россия ихтиёрига топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши кутилмоқда.
Икки давлат Мудофаа вазирлари сўзлашуви чоғида халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари, шунингдек, мудофаа ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этмоқда.
Сергей Иванов Коллектив хавфсизлик шартномаси доирасида Россия аскарлари иштирок этадиган ҳарбий машқларни ҳам бориб кўради.
XS
SM
MD
LG