Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи давом этмоқда.


Бугун у Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Манмухон Сингх ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан учрашди. Сўзлашувлар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама этилди ва қатор хужжатлар имзоланди.
Улар орасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, дипломатик ва савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда туризм соҳасини ривожлантиришга оид келишувлар ҳам бор.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо, иқтисодий ва инвестиция бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлат банклари ва молия тизими ўртасида алоқа ўрнатиш лозимлиги билдирилди.
XS
SM
MD
LG