Линклар

Ҳокимиятдан четлатилган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев Қирғизистон халқини демократия йўлидан боришда давом этишга чақирди.


Бугун ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида Ақаев июн ойида Қирғизистонда ўтказиладиган президентлик сайлови эркин, адолатли ва шаффоф бўлишига умид билдирди. Асқар Ақаев шунингдек, президентлик сайловида ўзи ва оила аъзолари фақат сайловчи сифатида қатнашишини билдирди.
Бугун эрталаб Қирғизистон парламенти президент Асқар Ақаев истеъфога чиққанини эълон қилган видеолавҳани кўришни чоршанба кунига қолдирди. Ақаев Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонасида президент лавозимидан истеъфога чиққанини душанба куни эълон қилган эди.
Айни пайтда, бугун Бишкекдаги Қирғизистон парламенти биноси олдида бир неча ўн одам иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари агар Асқар Ақаев мамлакатга қайтса, унга берилган дахлсизлик мақоми олиб ташланишини талаб қилди.
Қирғизистон Бош прокурори вазифасини бажараётган Азимбек Бекназаров фикрича, парламент Асқар Ақаевнинг истеъфосини қабул қилишдан кўра, унга ишончсизлик овози беради.
XS
SM
MD
LG