Линклар

Исроил уй-жой билан таъминлаш вазири Тиспи Ливни Исроил ва АҚШ ўртасида яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтириш масалси бўйича келишмовчиликлар борлигини маълум қилган.


Исроил радиосига берган интервюсида Ливни мавжуд яҳудий аҳоли пунктларида қурилиш ишларини олиб бориш масаласида келишмовчиликлар йўқлигини, бироқ Вашингтон ва Қуддус расмийлари Ғарбий Соҳилда янги аҳоли пунктларини яратиш борасида келишолмаётганликларини айтган.
АҚШ Президенти Жорж Буш кеча берган баёнотида босиб олинган Фаластин ҳудудларида Исроил янги аҳоли пунктларини қурмаслиги лозимлигини айтган. Буш кейинги ҳафтага режалаштирилган учрашув давомида Исроил бош вазири Ариэл Шаронга бу масала бўйича босим ўтказиш ниятида эканини маълум қилган.
Исроил расмийлари ўтган ой Ғарбий Соҳилдаги Маалеҳ Адумим яҳудий аҳоли пунктида қўшимча 3650та уй қуришни режалаштирганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG