Линклар

logo-print

Афғонистондан олинган хабарларга кўра, Ғазни шаҳрида АҚШ ҳарбийларига тегишли вертолёт ҳалокатга учраган.


АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, вертолёт қулагани оқибатида ўн олти киши қурбон бўлган ва икки киши бедарак йўқолган.
АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби Лейтенант Синди Мурнинг сўзларига кўра, Чинук номли ҳарбий вертолёт об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли ҳалокатга учраган.
Афғонистон ички ишлар вакилига кўра, қурбонларнинг барчаси америкаликлар бўлган.
АҚШ ҳарбийлари эса, қурбонлар орасида тўрт Америка ҳарбий экипаж аъзолари бўлганини маълум қилган, бироқ вертолётдаги йўловчилар қайси давлат фуқаролари бўлганини ошкор этишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG