Линклар

logo-print

Ватиканнинг хабар қилишича, кардиналларнинг янги Рим Папасини сайлаш учун 18 апрел куни учрашиши белгиланган.


Ватикан матбуот котиби Жоакин Наварро-Валлс бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Папани сайлаш бўйича муҳокама ва яширин овоз бериш Систин ибодатхонасида бўлиб ўтади.
Наварро-Валлснинг сўзларига кўра, кардиналлар кенгаши ўтган шанба куни оламдан ўтган Иоан Павел Иккинчининг 15 бетдан иборат васиятномасини ўқиб чиққан. Васиятнома папа ҳаётининг турли босқичларида поляк тилида ёзилган, унинг мазмуни пайшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Айни пайтда, Авлиё Пётр саройида зиёратчилар папанинг жасадини зиёрат қилишда давом этмоқда. Одамлар Иоанн Павел Иккинчини сўнги бор зиёрат қилиш учун навбатда 12-14 соатлаб кутгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ҳозиргача майитни бир миллиондан ортиқ одам зиёрат қилган.
Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи жума куни дафн этилади.
XS
SM
MD
LG