Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко АҚШ Конгресси олдида чиқиш қилиб, Украинада фуқаролик жамияти ривожланаётганини айтди.


Юшченко Украинада ислоҳотларни давом эттириш учун АҚШдан молиявий кўмак беришни сўради.
Украина раҳбари шунингдек, ўзининг Америкага уч кунлик сафарини икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги даврнинг бошланиши, деб баҳолади.
Виктор Юшченко Украина президентлик сайловларида ўзининг номзодини қўллаб-қувватлагни ва Россияга содиқ ҳукуматни ағдаришда ёрдами учун АҚШга миннатдорчилик билдирди.
“Украина халқи номидан, АҚШ Конгресси, президент Жорж Уокер Бушни, Билл Клинтонни, Жорж Бушни ва бутун Америка халқини Украинага бўлган эҳтироми ва Украинада демократияни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди Юшченко.
XS
SM
MD
LG